ССП раиси кулоллар билан онлайн учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давомида Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказида берилган топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида Кулолчилик мактабларини сақлаб қолиш, қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, сифатли кулолчилик маҳсулотларини ташқи бозорга чиқариш, ёшларни кулолчиликка кенг жалб қилиш мақсадида Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланди.
Бугун 2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан ZOOM дастури платформасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамаси юзасидан видеоконференция ташкил этилди.
Мазкур видеоконференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, вилоят бошқармалари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 100 дан ортиқ кулоллар қатнашдилар.
Видеоконференцияда кулоллар томонидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
02.03.2021
12:05