Халқаро “Ҳалол” стандартини жорий этиш орқали маҳсулотлар экпорти салоҳиятини ошириш бўйича онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди
2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Литванинг “Halal control Lithuania” компанияси билан ҳамкорликда онлайн видемулоқот ташкил этилди.
Тадбирда озиқ-овқат, гўш-сут, қандолат, нон-булка, салқин ичимликлар, паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, парфюмерия маҳсулотларини экспортга йўналитиришда “Ҳалол” стандартини жорий этиш истагидаги 40 га тадбиркорлар иштирок этдилар.
“Halal control Lithuania” компанияси вакили тақдимот қилиб, Ўзбекистонда “Ҳалол” стандартини жорий этиш орқали маҳсулотлар экпорти салоҳиятини ошириш, “Ҳалол” стандарти жорий этилган истиқболли бозорларга миллий маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш ҳамда “Ҳалол” стандартини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятига жорий этиш бўйича батафсил маълумотлар берди.
Тадбир якунида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари миллий маҳсулотларни экспорт қилишда “Ҳалол” сертификатини жорий этиш бўйича ўзлари қизиқтирган саволларга “Halal control Lithuania” компанияси вакили томонидан батафсил жавоб олдилар.
02.03.2021
17:35