Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари “Mountain Herbs” корхонасига ташриф буюришди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари “Mountain Herbs” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли корхонага ташриф буюришди ва корхона раҳбари Исаков Данил билан суҳбат ўтказишди.
Корҳонага 2008 йил январь ойида асос солинган бўлиб, корхонанинг асосий фаолияти юртимизнинг чекка ҳудудларидан денгиз сатхидан 1000-3500 метр баландликда жойлашган ёввойи ҳолда ўсувчи маврак, тоғрайхон, тоғ жамбили, оддий бўймодарон ва бошқа турдаги доривор ўсимликларни йиғиш ва уларни қайта ишлашдир. Корхона фармацевтика, парфюмерия, косметика ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган қуритилган доривор ўсимликлар, ўсимлик чойлари, таббий эфир ёғлар ва эфир сувларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 20 турга яқин махсулот ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4 тоннани ташкил этади.
Mountain Herbs корҳонаси бир қатор давлатлар билан экспорт шартномасини тузишга эришган бўлиб, улар ичида Қозоғистон, Германия, АҚШ, Россия каби давлатлар ўрин олган. Хозирда корхонада доимий 5 та иш ўрни яратилган бўлиб, доривор ўсимликларни йиғим терим вақтларида мавсумий ишчилар сони 20 нафардан 40 нафаргача етади.
09.03.2021
14:22