11 март куни Учтепа туманида “Ёшлар 1+1” ўқитиш дастурининг учинчи босқичи бошланди
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг миқёсда “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга Савдо-саноат палатсининг маҳсус сертификатлари топширилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 11 март куни Учтепа туманида “Ёшлар 1+1” ўқитиш дастурининг учинчи босқичи бошланди. Ўқишнинг илк кунида тумандаги банк вакиллари иштирок этишди. Ёшлар билан мулоқот давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш даврида банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва ёш тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳафида тушунча ва кўникмалар берилди. Шунингдек ёшлар томонидан туман банклари мутасаддиларига ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар берилиб, атрофлича жавоблар олинди. Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар 1+1” дастурини муваффақиятли тамомлаган ёшларга 33 миллион сўм миқдорида гаровсиз кредит бериш имконияти тақдим этилмоқда.
13.03.2021
11:02