• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 166 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-29775) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа иловаси 3-банди учинчи хатбошига кўра, иккиламчи ижарага берувчи – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланишдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини бошқа шахсларга белгиланган муддатга иккиламчи ижрага бериш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар”, - деб белгиланган.

    Бунда, фақатгина юридик шахслар иккиламчи ижарага берувчи шахслар бўлиши мумкинлиги назарда тутилган.

    Бироқ, “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 2- ва 7-моддаларига кўра, нафақат юридик шахслар, балки жисмоний шахслар ҳам ерларни иккиламчи ижарага бериши мумкинлиги белгиланган.

    Шу боис, юқоридаги нормани мазкур Қонун талабларига мослаштириш ҳамда унда ижарага берувчи шахслар сифатида жисмоний шахсларни ҳам назарда тутиш лозим.

    2.Лойиҳа иловаси 5-бандига кўра:

    “Қуйидагиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи берилади:

    фермер хўжаликлари;

    Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторлар;

    қишлоқ хўжалиги корхоналари ва қуролли кучлар, чегара, ички ишлар ва темир йўл қўшинларининг ҳарбий қисмлари, саноат корхоналари ва ташкилотлари”.

    Бунда, ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини асоссиз равишда чеклаб қўйиш назарда тутилган. Унда юқорида келтирилган Қонун талаблари ҳам инобатга олинмаган.

    Хусусан, мазкур Қонуннинг 2-моддасига кўра, Ер кодексини қуйидаги таҳрирдаги 241-модда билан тўлдириш белгиланган:

    Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:

    қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

    ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари — жисмоний ва юридик шахсларга;

    яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин”.

    Шунингдек, ушбу Қонун талабига кўра, ерлар мазкур моддада келтирилган субъектлар томонидан иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасини мазкур Қонун талабларига мослаштириш, ундаги ерни иккиламчи ижарага берувчи субъектлар доирасини кенгайтириш, яъни Қонун бўйича рухсат берилган барча субъектларни киритиш лозим.

    3.Лойиҳа иловаси 2-4-боблари “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби”, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловларва “Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш” деб номланган.

    Бунда, мазкур бобларда ерларни иккиламчи ижарага бериш жараёнини ўта мураккаблаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш, икки субъект ўртасида шартнома орқали тартибга солинадиган муносабатларни қатъий белгилаб беришга ҳаракат қилинган.

    Хусусан, мазкур боблардаги ерни иккиламчи ижарага бериш учун аввало ваколатли органга мурожаат қилиниши, шартномани давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари сифатида келтирилган ҳолатлар, ваколатли орган жойига чиққан ҳолда иккиламчи ижарага бериладиган ерни ажратиб бериши, шартномани имзолаш муддатлари, тартиби, шартнома тўловларини, уни тўлаш муддатларини қатъий қилиб белгиланиши, унинг 1 фоизини ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказиш, шунингдек, инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фақат фойдаланишга киритилган қисми иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги билан боғлиқ талабларнинг белгиланиши, қолаверса, лойиҳа билан шартнома шаклини қатъий равишда тасдиқлаш мутлақо мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу сабабли, лойиҳа иловасининг 2-4-бобларини чиқариб ташлаш, шунингдек, шартнома шаклининг намунавий характерда эканлигини назарда тутиш зарур.

    4.Кўриниб турганидек, лойиҳа билан ушбу соҳада бюрократик тўсиқлар пайдо бўлишига ҳамда ерларни иккиламчи ижарага беришда бир қатор муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келувчи ортиқча ва мураккаб тартиб белгиланмоқда.

    Ваҳолангки, ерларни иккиламчи ижарага бериш оғир ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди, шунингдек, бундай оқибатлар учун тегишли давлат органлари олдида жавоб берувчи шахс, яъни ерни асосий ижарага олувчи шахс мавжуд.

    Шу сабабли, ерни иккиламчи ижарага берилишини ортиқча мураккаблаштириш зарурияти мавжуд эмас.

    Шунингдек, таклиф этилаётган тартиб ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга мазмунан зиддир.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ерларни ижарага бериш субъектлар ўртасида ўзаро эркин шартнома тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлигини, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатлар ушбу шартнома орқали тартибга солинишини, бунда давлат органининг аралашмаслигини ҳамда мазкур шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш бепул амалга оширилишини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

    ССП Ахборот-хизмати 

    15.03.2021

    12:22

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06