Навоий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм аскарларига сертификатлар топширилди
Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Навоий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда йигитлик бурчини адо этаётган аскар йигитлар учун “Ҳар бир тадбикрор-ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш мақсадида 6 кунлик ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курсида 45 нафар аскар йигитлар иштирок этишди. Ўқув курси давомида аскарлар тадбиркорлик кўникмалари, бизнес саводхонлик билан яқиндан танишишди. Ўз соҳасининг мутахассислари томонидан ўтказилган қизиқарли дарслар давомида аскар йигитлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ўқув курси якунида 39 нафар аскарларга махсус сертификатлар топширилди.
15.03.2021
18:43