"Жиззах Бизнес мактаби" томонидан ўқув курсларини тугатган 28 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди.
Маълумки, айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга сертификатлар топширилди.
Хусусан, ўтган хафта давомида "Жиззах Бизнес мактаби" томонидан Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туманларида тадбиркорлик ўқув курслари бўлиб ўтди. Жиззах шаҳрида ўқув курсини тугатган 28 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди.
Шунингдек улар томонидан берилган саволлар мутасадди раҳбарлар томонидан батафсил жавоблар берилиб, ўз фаолиятларини бошлашри учун амалий кўмаклар кўрсатилиши маълум қилинди.
18.03.2021
16:38