• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 166 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (ID-29972) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-иловаси билан Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартибини тасдиқлаш белгиланган.

    Шунингдек, ушбу танлов натижасига кўра, танлов ғолибларига уруғлик пахта хомашёси ёки уруғлик бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этиш, мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддатини
    3 йил қилиб белгилаш назарда тутилган.

    Бунда, юқоридаги нормалар билан уруғлик шоли етиштириш фақат мазкур турдаги ҳуқуққа эга бўлган уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

    Яъни, мазмунан янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомили жорий этилмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унда уруғлик етиштириш ҳуқуқи учун рухсат берилиши ёки ушбу фаолият фақат мазкур турдаги ҳуқуққа эга бўлган уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилмаган.

    Бунда, ушбу соҳани тартибга солувчи Қонунда назарда тутилмаган қоидаларни қонуности ҳужжат билан белгиланиши, Қонундан четга чиқиш ҳолатларига сабаб бўлади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади.

    Яъни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати қонун билан тасдиқланади ҳамда қонуности ҳужжат билан янги шаклдаги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этиш юридик жиҳатдан нотўғри.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани мазмунан қайта кўриб чиқиш, шу жумладан уруғлик етиштирувчи субъектларга уруғлик етиштириш ҳуқуқини бериш ёки уруғлик етиштириш ҳуқуқидан маҳрум этишни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    2. Лойиҳа 1-иловасида танлов ғолиблари бўлган уруғлик етиштирувчиларнинг вазифа ва функциялари белгиланган.

    Таъкидлаш лозимки, уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унда уруғчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

    Хусусан, юқоридаги норма билан уруғчилик субъектларининг Қонунда кўрсатиб ўтилмаган, мазмунан мажбуриятни билдирувчи, вазифа ва функцияларини белгилаш амалда уларга ортиқча мажбуриятлар юкланишига ҳамда Қонундан четга чиқиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

    Бунда уруғчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг аниқ рўйҳати фақат Қонунда назарда тутилиши мақсадга мувофиқ.

    Шу боис, лойиҳадан уруғчилик субъектларига ортиқча мажбурият юкловчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    3. Мазкур Хулоса 1-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 2-иловаси 3-бобини қайта кўриб чиқиш лозим.

    4. Лойиҳа 5-иловаси номланишига кўра, “Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом деб белгиланган бўлсада, бироқ унда бундай рағбатлантиришнинг аниқ механизмлари кўрсатилмаган.

    Хусусан, рағбатлантириш ёки рағбатлантиришни рад этиш асослари, қарор қабул қилиш тартиби, рағбатлантиришнинг аниқ миқдори каби зарур масалалар назарда тутилмаган.

    Бу эса, амалиётда турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларига йўл очиши мумкин.

    Шу боис, мазкур иловада юқоридаги масалаларни аниқ белгилаш лозим.

    5. Лойиҳа 5-иловасининг асосий қисмини Низомда келтирилган асосий тушунчалар ташкил этган.

    Мазкур тушунчалар ва уларга берилган таърифлар “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунда айнан белгиланган.

    Ушбу тушунчаларни мазкур лойиҳада ҳам қайта айнан такрорлаш зарурати бўлмаганлиги боис, уларни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    6. Лойиҳа 6-иловаси 7-бандига кўра, “Республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят апробация комиссиялари таркиби манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда имзоланадиган қўшма баённомага мувофиқ, туман апробация комиссияларининг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади”, - деб белгиланган.

    “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, “Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий органларининг, шунингдек тегишли тайёрлов ҳамда таъминот ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг қўшма қарори билан тузиладиган туман апробация комиссиялари томонидан ўтказилади”.

    Кўриниб турганидек, бунда апробация фақат туман апробация комиссиялари томонидан амалга оширилиши ҳамда уларни ташкил этиш тартиби аниқ белгиланган.

    Лойиҳада эса, мазкур Қонундан фарқ қилувчи нормалар белгиланган. Бу эса, юридик жиҳатдан мутлақо нотўғридир.

    Шу боис, юқоридаги нормани Қонун талабларига мувофиқлаштириш ёки ушбу нормада комиссиялар Қонунда белгиланган тартибда ташкил этилишини назарда тутиш лозим.

    7. Лойиҳа 6-иловаси билан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик учун экилган майдонларида апробация ўтказиш тартиби белгиланиши назарда тутилган бўлсада, бироқ унда апробация ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган нормалар ҳам белгиланган.

    “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, “апробация — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлигини, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлигини, касалликларга чалинган-чалинмаганлигини ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текширув”дир.

    Яъни, бу текширувни ўтказиш тартиби фақатгина ўсимликлар ҳолатини текширилиши билан боғлиқ бўлиши шарт.

    Мазкур илованинг 15-16-бандлари, 3-боби 4-параграфи (Кутилаётган ҳосилдорликни прогноз (башорат) қилиш) ва 6-параграфи (Уруғлик пахта хомашёсини териб олиш ва пахта қабул қилиш масканларига топшириш)да эса, апробация ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ортиқча нормалар белгиланганлиги боис, ушбу нормаларни лойиҳа 6-иловасидан чиқариб ташлаш лозим.

    8. Лойиҳанинг 7-8-иловаларига кўра, уруғлик пахта хомашёсини ва донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, сақлаш, тарқатиш билан боғлиқ бўлган нормаларни белгилаш назарда тутилган.

    Аммо, мазкур масалаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан қатъий тартибга солиш зарурати мавжуд бўлмаганлиги боис, ушбу ҳужжатларни тавсиявий характерда (айнан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқлаш эмас, балки йўриқнома тарзида) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Хусусан, амалиётда “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 2011 йилда ишлаб чиқилган Пахта қабул қилиш ва сақлаш бўйича Йўриқнома мавжуд.

    9. Лойиҳага тушунтириш хатида келтирилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 126-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Бироқ, лойиҳани ишлаб чиқишда мазкур Фармоннинг асосий талаблари четда қолиб кетган.

    Хусусан, унда “Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилик ва кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, харидорларни кафолатланган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш механизмини жорий этиш назарда тутилган бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар кўрсатилиши белгиланган:

    Жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаш, ҳудудларни ихтисослаштириш;

    нав муаллифларининг манфаатдорлигини ошириш, сифатли уруғликлар билан таъминлаш;

    давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни илм-фан билан узвий боғлаш орқали селекция, уруғчилик ва кўчатчилик соҳасини ривожлантириш;

    тадбиркорлар томонидан уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича кооперацияларни ташкил этиш.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини аниқ таъминлаш мақсадида, мазкур лойиҳани мазмунан қайта кўриб чиқиш ҳамда унда Давлат дастурида белгиланган масалаларни назарда тутиш лозим.

    ССП Матбуот хизмати

    19.03.2021

    09:29

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06