“Қорақалпоқ Бизнес Таълим” ўқув марказида “Ёшлар дафтари”га кирган ишсиз ёшларга махсус сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси қошидаги “Қорақалпоқ Бизнес Таълим” ўқув марказида Нукус шаҳри, Беруний, Бузатов, Қонликўл, Караузак, Кегейли, Кўнғирот, Чимбой, Шуманой, Элликқалъа, Таҳиятош туманларидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ўз ишини бошлаб, ишсиз ёшлар тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Ўқув курслари давомида тадбиркорлар ўзининг мувоффақиятга эришиш сирлари тўғрисида ёшларга айтиб беришди, уларга бирга бизнес ҳамкор бўлишни таклиф қилишдии ва унга қизиқиш билдирган ёшларга ёрдам беришларини айтишди.
Барча туманда ташкиллаштирилган ўқув курси сўнгида “Ёшлар дафтари”га кирган ишсиз ёшларга махсус сертификатлар топширилди.
19.03.2021
14:43