“Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилганларга сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 13 октябрлаги ПҚ-4862-сон қарори ижросини ҳамда ёшлар ва хотин-кизларни касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойихаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Данғара туманида жойлашган “Тадбиркорлар уйи” да “Аёллар дафтари”га киритилган 6 нафар хотин-қизлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 11 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсини тамомлади.
Жорий йилнинг 19-март куни Данағра тумани ҳокими томонидан ушбу тадбиркорлик ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди. Эндиликда улар ушбу сертификат орқали имтиёзли кредит олишлари ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари мумкин.
23.03.2021
10:13