Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси орқали Россиянинг “Алтай трансформатор заводи” мурожаат қилиб, республикамизда трансформатор ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очишга қизиқиш билдирган.
Шу муносабат билан корхона билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 31 мартга қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
24.03.2021
19:17