Малайзия билан ҳамкорлик фаоллашмоқда
2021 йил 24 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Малайзиянинг йирик кўп тармоқли “Alpha Indera” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди ва учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усманов ва “Alpha Indera” компанияси ижрочи директори Д.Алкатири иштирок этдилар.
Учрашувда республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларда Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларида фикр алмашилди.
Д.Алкатири Малайзия ишбилармон доираларининг Ўзбекистоннинг тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотларга Малайзияда талаб юқори эканлигини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари жумладан, электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик, озиқ-овқат, қуритилган мева-сабзавот, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама этилди.
25.03.2021
16:05