Диққат эълон!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россиянинг “ТРК инжиниринг” компанияси мурожаат қилиб, республикамизга геофизик изланмалар учун маҳсус ускуналарини етказиб бериш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Шу муносабат билан Россия корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 31 мартга қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
25.03.2021
16:52