Ангрен шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1” дастури доирасида ўқув-курсларни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди
2021 йил 24 март куни Ангрен шахар хокимлиги биносида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1” дастури доирасида ўқув-курсларининг 2-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар берилди.
Ўқув курсининг 2- гуруҳига шахримиздан 28 нафар ишсиз ёшлар ўқиш учун жалб этилди. 12 кун давом этган 48 соатлик дарслардан иборат бўлган 2-гуруҳни 24 нафар ёшлар муваффақиятли якунлади.
Тадбирда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Анарбаев, Савдо-саноат палатаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Д.Эшмуратова, Ёшлар агентлиги Ангрен шахар бўлими рахбари А.Парпиев иштирок этишди.
Энди ёшлар ушбу сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб, ўзларининг бизнесларини йўлга қўйишлари мумкин.
25.03.2021
17:51