Самарқанд Вилояти Оқдарё туманида “Ёшлар 1+1” дастури доирасидаги навбатдаги ўқитиш-курслари бошланди
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг миқёда “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда.
Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга маҳсус сертификатлар топширилди.
Шу билан бирга, бугун Самарқанд Вилояти Оқдарё туманида “Ёшлар 1+1” дастури доирасидаги навбатдаги ўқитиш-курслари бошланди. Шунингдек, ёшлар томонидан туман банклари мутасаддиларига ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар берилиб, атрофлича жавоблар олинди. Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар 1+1” дастурини муваффақиятли тамомлаган ёшларга 33 миллион сўм миқдорида гаровсиз кредит бериш имконияти тақдим этилмоқда.
25.03.2021
18:00