Жойларда Бош вазир ўринбосарлари томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилади
Давлат раҳбарининг топшириғи асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича Бош вазир ўринбосарларининг тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлари ўтказилади.
Шу муносабат билан, Савдо-саноат палатасида Палата раиси, Бизнес-омбудсман, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Котибияти билан биргаликда тегишли ҳудудий тузилмалар раҳбарлари иштирокида Давлат раҳбарининг мазкур топшириғи ижросини самарали ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида Бош вазир ўринбосарлари томонидан тадбиркорлар билан график асосида ўтказиладиган учрашувларни юқори савияда ташкил этиш бўйича барча масалалар кўриб чиқилди.
ССП Ахборот-хизмати
26.03.2021
15:00