“Ёшлар 1+1” дастури доирасида "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича навбатдаги амалиёт семинарининг ўнинчи куни ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд шаҳар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларига ўқув-семинарлари бошланган эди.
Хусусан, “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича навбатдаги амалиёт семинарнинг ўнинчи куни "ZARAFSHON TEKSTIL" МЧЖда ўтказилди. Ушбу амалиёт семинарида "ZARAFSHON TEKSTIL" МЧЖнинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнида тайёрланаётган экспортбоп маҳсулотлар билан ёшлар яқиндан таништирилди.
26.03.2021
17:07