• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

    2021 йил 29-30 март куни “International Hotel Uzbekistan” да  Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши шунингдек икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида “B2B” учрашувлар бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

    Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Умрузаков, Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийяарто, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси А.Икрамов, Венгрия савдо палатаси президенти Л.Парраг, "OTP Банк" бошқарув раисининг ўринбосари, Венгрия томонидан Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси Л.Вольф ва масъул вазирлик ва идора вакиллари ҳамда икки мамлакатнинг тадбиркорлик субъектлари  иштирок этдилар.

    Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Умрузаков ўз нутқи давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланиб бораётгани, сўнги йилларда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек бугунги бизнес форум ҳам икки мамлакат ишбилармон доиралари учун кенг ва қулай имконият яратиб келгусида самарали натижаларга эришишда асосий вазифасини ўташига ишонч билдирди.

    Шундан сўнг, Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийяарто сўзга чиқиб, икки давлат алоқаларини ривожлантиришнинг ижобий динамикасига эътибор қаратиб ўтди. Қолаверса, ҳар икки Давлат рахбарлари иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади, шунингдек, икки давлат ишбилармонларини ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга чақирди.   

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов ҳам ўз нутқи давомида сўнгги йилларда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.

     Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ҳам мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Палата раиси ҳар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ҳудудлараро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, саноат кооперациясини такомиллаштириш, товар ва  хизматларнинг ўзаро савдоси учун қулай шароитларни таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришлари зарурлигига эътибор қаратди.

    Шуни таъкидлаш керакки, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисмидир.

    Венгрия компанияларига хорижий инвесторлар учун Ўзбекистоннинг очиқлигини таъминлаш ва жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шаффоф ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётда давлатнинг ролини босқичма-босқич қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

    Учрашувда бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

    Форум давомида турли хил соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва ҳизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган тадбиркорларга намойиш этиб ҳамкорликнинг афзалликлари ва унинг устувор йўналишлари  бўйича фикр алмашишдилар ва улар ўртасида қизғин музокаралар ўтказилиб, бир қатор ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар имзоланди. 

    Ташкил этилган очиқ мулоқотлар, истиқболли лойиҳалар ва келишувларни ишлаб чиқишни ўз ичига олган ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилашга ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали форматини яратишга имкон берди.

    Ўз навбатида, Савдо-саноат палатаси 2022 йилда Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон доираларини қўллаб-қувватлашда амалий натижаларга эришишга қаратилган режаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

    2021 йил 30 март санасида “International Hotel Uzbekistan” меҳмонхонасида, Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг, вазирлик ва идоралар, саноат уюшмалари ва Ўзбекистон ва Венгриянинг этакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида “В2В” учрашувлари ўтказилди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

    Учрашувлар натижасида фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қатор икки томонлама шартномалар имзоланди.

    Маълумот учун:  2020 йил якунига кўра, товар айланмаси 109,3 миллион долларни ташкил этди (+ 53,9%), шу жумладан экспорт - 538,3 минг доллар, импорт - 108,7 миллион доллар. (+ 54,1%). 2021 йил январь ҳолатига кўра республикада Венгрия иштирокидаги 10 та корхона мавжуд бўлиб, улардан 6 таси қўшма корхоналар ва 100% хорижий капитал иштирокидаги 4 та корхона.

    ССП Ахборот-хизмати 

     

    31.03.2021

    10:49

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06