Аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонлик оширилмоқда
Хар йили ўтказилиб келинаётган Адлия сайли дастури ранбаранглиги билан ажралиб туради. Бу галгиси 2021 йил 31 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманининг марказий истироҳат боғида махаллий ташкилот ва идоралар, йирик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ўз махсулот ва хизматларини элга намён этиб, бўш иш ўринларга ишга таклиф қилишди. Қолаверса, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган адлия сайлида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан сайл қатнашчиларига тадбиркорликни ташкил этиш, ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш, экспорт ҳамда инвестицияларни жалб этиш каби йўналишларда ахборот ва маслахатлар берилди.
01.04.2021
15:48