Россия федерациясининг Савдо-саноат палатаси вице-президенти Курочкин Димитрий Николаевич бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Россия федерациясининг Савдо-саноат палатаси вице-президенти Курочкин Димитрий Николаевич бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давмида Самарқанд вилояти Ургут туманидаги "Ургут Эркин Иқтисодий Зона"да ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
Шу билан бирга "Ideal eleсtrolux" МЧЖ ҚКнинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнида тайёрланаётган экспортбоп маҳсулотлар билан яқиндан танишди.
Учрашув якунида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар топширилди.
09.04.2021
15:45