Навбаҳор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
12 апрель куни Навбаҳор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар хотин-қизлар, Савдо-саноат палатаси ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Тадбиркорлик ва бизнес асослари” мавзусидаги 5 кунлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлашди. Ўқув курси давомида хотин-қизлар бизнесни бошлаш, маркетинг ва маркетинг режа тузиш ҳамда ҳуқуқий саводхонлик йўналишида билимларни эгаллашди.
Курс давомида хотин-қизларнинг талаб ва истакларига мувофиқ яқинда туманда ўзининг балиқчилик йўналишида тадбиркорлигини бошлаган Камола Рўзиеванинг балиқ етиштириш бўйича сунъий кўлига бизнес саёҳат ташкил этилди. Бизнес саёҳат давомида хотин-қизлар балиқчилик фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий дарс олишди.
14.04.2021
15:01