Португалиянинг “AIP” саноат ассоциацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 14 апрель куни Савдо-саноат палатасида видеоконференцалоқа форматида Португалиянинг саноат ассотсиациаси ““AIP” саноат ассоциацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининнг ўринбосари Ф.Усманов, Ўзбекистоннинг Португалиядаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси С.Рустамбаев, “AIP” саноат ассоциацияси вице-президент Хорхе Паис ва ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий соҳадаги мутахассислари иштирок этди.
Тадбир давомида текстиль, фармацевтика, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Лиссабон шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида Бизнес-форум ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек Палата раиси ўринбосари томонидан Савдо-саноат палатси тўғрисида тақдимот ўтқазилди.
Маълумот учун: Португалия саноат ассоциацияси “AICEP Portugal Global” (нотижорат ташкилот, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Савдо-саноат палатаси вазифасини ҳам бажаради) 1837 йил 28-январда ташкил этилган.
Асосий мақсад - техник, иқтисодий, савдо, маданий ва ижтимоий соҳалардаги компаниялар ва уюшмаларнинг ривожланишига кўмаклашиш.
14.04.2021
17:51