Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Biti-production” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Biti-production” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, жамият томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлақонли бажарилганлигига қарамасдан ДСҚ томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганлиги аниқланди.
Давлат солиқ қўмитаси шартнома шартларини лозим даража бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ДСҚ ҳисобдан “Biti-production” МЧЖ фойдасига 108.824.893 сўм миқдоридаги асосий қарз ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
19.04.2021
09:38