Мирзо Улуғбек туманида “Ёшлар 1+1” дастури тизимли амалга оширилмоқда
Хабарингиз бор,мамлакатимиз бўйлаб "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик асосларига ва касб ҳунарга ўқитиш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Республиканинг барча туманларида ҳусусан Тошкент шахрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳам “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунларда, туманда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича ўқув курсларининг 5-босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирда 30 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар ўқув курсларида мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
19.04.2021
11:12