ССП раиси Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида тадбиркорликни ривожлантириш ва "1+1" ташаббуси доирасидаги ишларни ўрганмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “1+1” ташаббусини амалга ошириш натижадорлигини таъминлаш, бу борада жойларда ишларни тўғри ва тизимли ташкил этиш бўйича график асосда учрашувлар ташкил этмоқда.
Ҳусусан, бугун яъни 19 апрель куни график бўйича Жомбой туманида ўрганиш ишлари олиб борилди ва мутасаддилар билан учрашувлар ташкил қилинди.
Жомбой туманидаги кичик саноат зонасида ташкил қилинган учрашувда мазкур кичик саноат зонасида тадбиркорларга яратилган имкониятлар, шунингдек у ерда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш бўйича масъуллар иштирокида муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек Палата раиси томонидан Жомбой туманидаги тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси фаолияти билан танишилди. Шу билан бирга мазкур жойнинг ўзида мутасаддилар иштирокида тадбиркорлар томонидан Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, энг кўп учраётган масалалар ва уларнинг ечимини таъминлаш,тадбиркорлик учун ер ва кредит ажратиш ҳолатини ўрганиш масалалари бўйича муҳокамалар ўтказилди.Шу билан бирга ССП раиси туманда фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар билан бевосита учрашиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқди.
19.04.2021
15:09