Ўқув курсларини муваффаққиятли тамомлаган 55 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди
Маълумки, Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили остида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб келмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг бир қанча босқичлари ўз ниҳоясига етказилди.
Хатирчи туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Хатирчи туман бўлими, тижорат банклари томонидан ушбу тамойил асосида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида тумандаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар ўнинчи мавсум бўйича тадбиркорлик курсларига ўқитилди ва ушбу лойиҳа асосида ўқув курсларини битирган 55 нафар ёшлар ва хотин-қизларга сертификат топширилди.
19.04.2021
16:08