ССП раиси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва шаҳарида бўлди.
Аввал ҳабар берилганидек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “1+1” ташаббусини амалга ошириш натижадорлигини таъминлаш, бу борада жойларда ишларни тўғри ва тизимли ташкил этиш бўйича график асосда учрашувлар ташкил этмоқда.
Жорий йилнинг 21 апрель куни Палата раиси томонидан вилоятнинг Каттақўрғон тумани ва шаҳарига ташриф уюштирилди.
Қаттақўрғон туманидан бошланган сафарда тумандаги Давлат хизматлари агентлигида мутасаддилар билан бир қатор масалаларда муҳокамалар ўтказилди. Шу билан бирга Палата раиси томонидан туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича таклифлар ва бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётган лимончилик иссиқҳонаси майдонида лимончилик лойиҳаси билан танишилди ва мазкур лойиҳани ривожлантириш борасида тегишли мутасаддиларга тавсиялар берилди. Шунингдек яна бир тадбиркорлик субъектига, яъни тумандаги шефер ишлаб чиқариш саноат зонасига ташриф буюрулди.Бу ерда мутасаддилар билан туманда қиймати 80 млрд сўмлик қўрилиш маҳсулотларини улгуржи сотиш савдо комплексини яратиш масаласи муҳокама қилинди. Таъкидлаш лозимки мазкур лойиҳа амалиётга татбиқ қилиниши натижасида 600 га яқин бўш иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Куннинг иккинчи ярмида Палата раиси Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрди.
Шаҳарда жойлашган ёшлар штабида А.Икрамов бошчилигида туман мутасаддилари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, кичик саноат зонаси ва ҳудудда тадбиркорлик учун зарур бўлган инфратузилманинг амалдаги ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликларни кўриб чиқиш, шунингдек “Ёшлар дафтари”ни тузиш ва ишсиз ёшлар балансини шакллантириш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курслари битирувчиларини кредитлаш, субсидия ажратиш; "Ёшлар: “1+1"" тамойили асосида ёшларни бириктириш ҳолатини ўрганиш масалалари чуқурлаштирилган ҳолда кўриб чиқилди.
21.04.2021
17:21