“Ёшлар: 1+1” дастури доирасидаги ўқув курсларининг навбатдаги битирувчилари
Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш ва ёшларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари хозирги кунда Республикамизнинг барча худудларида давом этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси қошидаги “Qoraqalpoq Biznes Ta’lim” ўқув марказида «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида Нукус шаӽридаги уюшмаган ёшларни “Тадбиркорлик асослари”га ўқитиш бўйича бошланган 48 соатлик (6 кун) навбатдаги семинар-тренинги ўз якунига етти. Ўкув курсини мувафакиятли тамомлаган ёшлар сертификат билан тағдирландилар.
Худди шу каби тақдирлаш маросими Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу табирда туман хокими Ж.М.Ермашев сўзга чиқиб, тадбиркорчиликни бошлаётган ёшларга омад тилаб, кредит олишда банклар тарафидан ёки бошқа турдаги тўсқинликлар бўлса туғридан-тўғри сектор бошлиғига мурожаат киллишларини сўради ва муаммо дархол ечилишини айтиб ўтдилар. Бундан сунг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хузуридаги «Qoraqalpoq biznes ta'lim» тарафидан ташкиллаштирилган 48 соатлик ўқув курсини мувафақиятли тамомлаган ўқувчиларга сертификатлар топширилди.
Келгусида ушбу ёшлар Республикамизда тадбиркорликни ривожлантиришга ўз хиссасини кўшиб, ўзлари каби ёш шиддатли ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига ишонамиз.
23.04.2021
09:26