ССП раиси Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Пайариқ, Самарқанд ва Нурота туманларида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов томонидан ҳафта давомида Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди ва туман мутасаддилари билан дастур асосида 5 та масала юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Ҳусусан, куни кеча ССП раиси томонидан Оқдарё ва Пайариқ туманларига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида белгиланган дастур асосида Бош вазир қабулхонаси, тумандаги кичик саноат зонаси, ёшлар штаби фаолият юритаётган бино ва тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.
Ташриф буюрилган объектларда мутасаддилар билан учрашувлар ўтказилиб амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тингланди.
Хусусан, Бош вазир қабулҳоналарига бўлган ташрифлар давомида тадбиркорлар томонидан Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, энг кўп учраётган масалалар ва уларнинг ечимини таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ва кредит ажратиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки тумандаги кичик саноат зонаси ва ёшлар штбларида Кичик саноат зонаси ва туманда тадбиркорлик учун зарур бўлган инфратузилманинг амалдаги ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликларни кўриб чиқиш масаласи ҳамда “Ёшлар дафтари”ни тузиш ва ишсиз ёшлар балансини шакллантириш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курслари битирувчиларини кредитлаш, субсидия ажратиш, “1+1” тамойили асосида ёшларни бириктириш ҳолатини ўрганиш бўйича тегишли мутасаддилар ва Палата ходимларига топшириқлар берилди.
Бугун, яъни 23 апрель куни Самарқанд ва Нуробод туманлари бўйлаб ташрифлар давом эттирилди. Савдо-саноат палатаси раиси ташрифни Самарқанд туманида жойлашган Хўжа Ахрор Вали зиёратгохини зиёрат қилишдан бошлади.
Шундан сўнг белгиланган дастур бўйича Самарқанд туманидаги 5 та объектга ташриф буюрилди.
Ёшлар штабига бўлган ташриф давомида Палата раиси томонидан ёшлар билан ҳам учрашув ўтказилиб, “1+1” дастури бўйича ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Таъкидлаш жоизки, туманда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 5,4 минг нафар, шундан 2,3 минг нафари ишсиз ёшлар. Жумладан тадбиркорликка қизиқиши борлар 377 нафар, тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириладиганлар 512 нафар, ишга жойлаштирилиши лозим бўлганлар 1 минг нафарни ташкил этади. Тадбиркорлик курсларида 54 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, улардан 52 нафари сертификат олган ва шундан атиги 2 нафарига имтиёзли кредит ажратилган холос.
“1+1” тамойили асосида эса 14 та тадбиркор ва 41 нафар ҳунармандларга жами 154 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган. Ҳолат юзасидан ССП раиси туман мутасаддиларига ўз эътирозларини билдириб, белгиланган топшириқлар юзасидан юқори натижаларга эришиш бўйича кўрсатмалар ва топшириқлар берди.
Палата раисининг Нуробод туманига ташрифи давомида бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган муаммоли масалар чуқур таҳлил қилинган ҳолда ўрганилди. Ҳусусан тумандаги тадбиркорлар томонидан Бош вазир қабулхоналарига юборилган 55 та мурожаатда 60 та масала келиб тушган.
Улардан 45 таси туман (шаҳар), 12 таси вилоят ва 3 таси республика даражасидаги масалалар эканлиги маълум қилинди.
Шунингдек ёшлар штаби ва саноат зоналарига бўлган ташрифлар давомида ҳам бир нечта муаммоли масалалар кўтарилиб, уларни тизимли ҳал қилиш бўйича муҳокамалар ўтказилди.
23.04.2021
14:48