• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 311 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини шаҳарсозлик меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қарори (ID-40204) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа иловаси 2-боби 12-бандига кўра:

    “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг функциялари:

    Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича мониторингини юритиш;

    экспертиза органлари ва ташкилотлари амалга оширган ишлари бўйичаҳисобот-таҳлилий, ҳужжатларнинг алмашинуви ва мутахассисларнинг малака ҳамда салоҳиятини ошириш бўйича ҳисоботларини эшитиб бориш;

    экспертиза органлари ва ташкилотлари томонидан берилган хулосалар доимий равишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бўйича тўғри ёки нотўғри берилганлиги юзасидан Қурилиш вазирлигига тақдимнома киритиш;

    фуқаровий шартнома асосида мутахассисларни эксперт сифатида жалб қилади;

    экспертиза органлари ва ташкилотлари кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, илғор хорижий давлатлар экспертлари тажрибасини ўрганиш, чет элда ўқитиш ва сертификатлаш ишларини “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан тегишли таълим муассасалари билан келишган ҳолда амалга оширади”.

    Кўриниб турганидек, бунда “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширишни назарда тутувчи ваколатларини белгилаш назарда тутилган.

    Қайд этиш лозимки, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, мазкур қарорнинг 1-бандига кўра қуйидагилар белгиланган:

    “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

    белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;

    архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;

    лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;

    шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш.

    Белгилансинки, ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳам ушбу бандда назарда тутилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга”.

    Бунда кўринадики, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг соҳадаги давлат назоратини амалга ошириш борасида бирор-бир ваколатлари белгиланмаган. Аксинча, унга бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам бажариши мумкин бўлган вазифалар юклатилган.

    Юқоридаги норма эса, ушбу Қарор талабларига зид ҳисобланади.

    Умуман олганда, хўжалик юритувчи субъектга назорат қилиш бўйича давлат функциясини юклаш юридик жиҳатдан нотўғри.

    Бундан ташқари, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг соҳадаги вазифа ва функцияларини тартибга солиш мазкур лойиҳанинг предмети эмас.

    Шу боис, лойиҳа иловасидан 2-бобни тўлиқ чиқариб ташлаш лозим.

    2.Лойиҳа иловаси 3-бобига кўра, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва лойиҳа ҳужжатларини тегишлилиги бўйича экспертизадан ўтказиш белгиланган.

    Яъни, давлат экспертиза ташкилотлари ва аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари экспертизадан ўтказиши мумкин бўлган объектлар тоифаларга ажратилган.

    Бунда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказиладиган экспертиза объектлари доирасини жуда тор доирада чеклаб қўйиш назарда тутилган.

    Амалдаги қонунчиликда эса, объектлар бундай тоифаларга ажратилмаган. Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК билан бир хил ҳуқуқий мақомда белгиланган, яъни улар учун экспертиза ўтказиш доираси чекланмаган.

    Ушбу таклифнинг киритилиши эса, лойиҳа ижрочиси томонидан айрим аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари давлат томонидан молиялаштириладиган объектларни экспертизадан ўтказишда қўпол қонунбузилиши ҳолатларига ва хатоликларга йўл қўяётганлиги, бу ўз навбатида, бюджет маблағларини мақсадли сарфланишига ва объектлар қурилиши сифатига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги билан изоҳланган.

    Бироқ, бу каби муаммоларни тадбиркорлик фаолияти доирасини чеклаш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ эмас.

    Бу ўз навбатида, бугунги кунда давлат функцияларини хусусий секторга босқичма-босқич ўтказиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам тўғри келмайди.

    Бундай муаммоларни шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ўтказишда тегишли талабларни белгилаш орқали ҳал этиш лозим.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасидан объектларни тегишлилиги бўйича экспертизадан ўтказилишини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш зарур.

    3.Лойиҳа иловаси 22-бандига кўра:

    “Экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи (жисмоний ёки юридик шахс):

    а) янги қурилиш учун лойиҳа ҳужжатларини экспертизасини амалга ошириш тўғрисидаги аризада қайд этилиши лозим бўлган талаблар ушбу низомга 1-иловага;

    б) қайта қуриш (реконструкция) учун лойиҳа ҳужжатларини экспертизасини аризада қайд этилиши лозим бўлган талаблар ушбу низомга2-иловага;

    в) мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларини экспертизасини амалга ошириш тўғрисидаги аризада қайд этилиши лозим бўлган талаблар ушбу низомга 3-иловага;

    г) жорий таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларини экспертизасини амалга ошириш тўғрисидаги аризада қайд этилиши лозим бўлган талаблар ушбу низомга 4-иловага мувофиқ амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Аввало, ушбу норма аниқ ифодаланмаган. Ундаги маъно тўлиқ англашилмаган.

    Юқорида “аризада қайд этилиши лозим бўлган талаблар” иловаларга кўра белгиланиши назарда тутилган бўлсада, бироқ, иловаларнинг ўзида тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

    Бу эса, амалиётда турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бундан ташқари, ушбу иловаларда:

    Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, қарорлари;

    илмий-тадқиқот кенгаши хулосаси (мавжуд ҳолларда);

    тармоқ хулосаси (мавжуд ҳолларда) ҳам тақдим этилиши белгиланган.

    Аввало, юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилишини белгилаш юридик нуқтаи назардан мутлақо нотўғри.

    Ваҳолангки, экспертиза ташкилотлари экспертиза ўтказиш жараёнида шаҳарсозлик ҳужатларининг амалдаги қонунчилик талабларига жавоб беришини аниқлашлари, бу учун эса, бундай талаблар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланганлигини билишлари лозим. Бу учун, буюртмачи мазкур ҳужжатларни тақдим этишга мажбур эмас.

    Бундан ташқари, ушбу иловаларда илмий-тадқиқот кенгаши хулосаси ва тармоқ хулосаси алоҳида-алоҳида ҳужжат сифатида келтирилган.

    Аммо, лойиҳа иловасининг 9-банди бешинчи хатбошида тармоқ илмий-техник кенгаши ягона коллегиал орган сифатида келтирилган бўлиб, унинг хулосаси алоҳида эмас, балки битта хулоса бўлиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловаси 22-бандини аниқ ифодалаш, иловага келтирилган иловалардаги тақдим этиладиган ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқиш, ортиқча ҳужжатларни чиқариб ташлаш лозим.

    4.Лойиҳа иловаси 26-банди 3-4 хатбошиларига кўра, “Экспертизадан ўтказишда экспертиза органлари ва ташкилотлари буюртмачидан қўшимча равишда лойиҳа ечимларини амалга оширишда таркибий ва технологик ечимларнинг ҳисоб-китобларини, шунингдек муҳандислик қидирув материалларини тақдим этишни талаб қилиши мумкин.

    Кўрсатилган ҳисоб-китоблар ва материаллар буюртмачи томонидан экспертиза органининг тегишли сўрови олинган кундан бошлаб уч иш кунида тақдим этилиши керак”, - деб белгиланган.

    Яъни, бунда экспертиза ўтказилишида юқоридагиларга қўшимча равишда яна маълумот ва ҳужжатлар талаб қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.

    Бироқ, бу ҳужжатлар айнан қандай ҳолатларда ва асосларга кўра тақдим этилиши келтирилмаган.

    Бу эса, амалиётда ортиқча ҳужжатларнинг асоссиз равишда талаб қилинишига, юқоридаги муддатнинг 3 кун қилиб белгиланиши эса, муддатни тез фурсатда ўтиб кетиб, бу ҳолатнинг экспертиза ўтказишни рад этишга асос бўлишига олиб келиши мумкин.

    Лойиҳа иловасида қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкинлигини белгилаш мақсадга мувофиқ эмаслиги боис, 26-банддан 3-4 хатбошиларни чиқариб ташлаш зарур.

    5.Лойиҳа иловаси 27-бандига кўра, Электрон тарзда қабул қилинган шаҳарсозлик ёки лойиҳа ҳужжатлари экспертиза органлари ва ташкилотлари томонидан ҳужжатлар тўғрилиги кўриб чиқиб қабул қилинади ёки камчиликлар аниқланган тақдирда буюртмачига қайтаради”, - деб белгиланган.

    Мазкур нормада экспертиза ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилиниши назарда тутилган.

    Бироқ, лойиҳа 25-бандида баъзи тоифадаги объектлар экспертизаси учун ҳужжатлар электрон тарзда киритилиши мажбурий эмаслиги келтирилган.

    Кўриниб турганидек, лойиҳа иловасидаги нормалар ўртасида ўзаро номувофиқликлар келиб чиқмоқда.

    Бундан ташқари, ҳужжатларни фақат электрон тарзда қабул қилинишини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу боис, лойиҳа иловаси 27-бандидан “Электрон тарзда” сўзларини чиқариб ташлаш лозим.

    6.Лойиҳа иловаси 28-банди иккинчи хатбошига кўра, “Имзоланган шартномага мувофиқ 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси хулосаси  тақдим этилади”, - деб белгиланган.

    “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, хўжалик шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳам назарда тутилиши зарур.

    Кўриниб турганидек, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда тўловни амалга ошириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби шартнома билан белгиланади ҳамда уни мазкур лойиҳада келтириш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу боис, лойиҳа иловаси 28-бандидан иккинчи хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

    7.Лойиҳа иловаси 30-банди учинчи хатбошига кўра, “Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган, шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказадиган барча экспертиза органлари ва ташкилотлари ушбу Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган нархлар асосида хизмат кўрсатади”, - деб белгиланган.

    Бунда, аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳам мазкур қатъий белгиланган нархлар асосида хзмат кўрсатиши назарда тутилган.

    Аммо, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари ўз товарларини, ишларини, хизматларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли.

    Кўриниб турганидек, юқоридаги норма мазкур Қонун талабларига зид келмоқда.

    Шу сабабли, лойиҳа иловасида Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган нархлар давлат ташкилотлари учунгина мажбурий характерда эканлигини белгилаш лозим.

    8.Лойиҳа иловаси 32-бандига кўра, “Аккредитациядан ўтган экспертизани амалга оширувчи юридик шахсларда камида беш нафар аттестациядан ўтган ва сертификатга эга, қурилиш соҳасида камида беш йил меҳнат тажрибасига эга бўлган олий маълумотли муҳандис мутахассислардан иборат бўлиши ва ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилиши шарт.

    Экспертларни аттестациядан ўтказиш тартиби Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади”, - деб белгиланган.

    Бунда, аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўйиладиган талаблар келтирилган.

    Аммо, бу каби масалалар мазкур лойиҳанинг тартибга солиш предмети ҳисобланмайди. Яъни, лойиҳа иловаси номланишига кўра, шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг шаҳарсозлик меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

    Юқоридаги масалалар эса, тадбиркорлик субъектларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

    Шу боис, лойиҳа иловасидан 32-бандни чиқариб ташлаш лозим.

    9.Лойиҳа иловаси 43-бандига кўра, Лойиҳа ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариши муносабати билан лойиҳа ҳужжатларига тузатишлар киритилганда, илгари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари такроран экспертизадан ўтказилиши шарт”, - деб белгиланган.

    Бироқ, Шаҳарсозлик кодекси 23-моддаси 7-қисмига кўра, “Лойиҳа ечимларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шу жумладан қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкцияси ўзгарганда (қаватлар сони ўзгарганда, ёнма-ён қурилганда, устига қават қурилганда) шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан ўтказилади”, - деб белгиланган.

    Шу боис, юқоридаги нормани қуйидаги таҳрирда ифодалаш лозим:

    “Лойиҳа ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариши муносабати билан лойиҳа ҳужжатларига тузатишлар киритилганда, илгари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан ўтказилади”.

    10.Лойиҳа иловаси 44-бандига кўра, “Экспертиза органлари ва ташкилотларнинг берган хулосалари юзасидан  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин”, - деб белгиланган.

    Бунда, фақатгина ушбу хулосалар юзасидан шикоят қилиниши назарда тутилган. Бу эса, тадбиркорлик субъектларининг шикоят қилиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.

    Ваҳолангки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, “Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”.

    Шу боис, юқоридаги нормани қуйидаги таҳрирда ифодалаш зарур:

    “Экспертиза органлари ва ташкилотларнинг берган хулосалари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устиданқонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин”.

    ССП Ахборот-хизмати 

    23.04.2021

    17:14

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06