Жиззах вилоятида жойларда тадбиркорлик муҳитини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг ишчи гуруҳи аъзолари, “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш, жойларда тадбиркорлик муҳитини ўрганиш, “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти Зафаробод туман ТКМга ташриф буюрилди.
Ўрганишлар натижасига кшра, Жиззах вилояти Зафаробод тумани 2021 йил 1-чорак бошидан буён 10 нафар тадбиркорлар билан фаолиятига оид сўровномалар ўтказилган.
“Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” Зафаробод бўлими томонидан 2021 йил жорий кунига қадар 4 000 000 сўм пуллик хизмат, яъни бизнес режа тайёрлаш ва Палатага аъзоликка жалб қилиш хизмат турлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли Қарор ижроси ва “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси асосида жами 874 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 200 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдиришиб, Савдо-саноат палатаси қошидаги “Жиззах бизнес мактаби” ўқитувчилари билан ҳамкорликда чорак бошидан буён 154 нафар ёшларни 48 соат (6 кунлик) тадбиркорликка оид дарсларга ўқитишиб, ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 147 нафар ёшларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун махсус сертификатлар берилди.
Шундан 97 нафар ёшлар ҳозирги кунда ўзларининг танлаган йўналишлари бўйича имтиёзли кредитларни олиб, ўз фаолиятларини олиб бормоқда. 50 нафар ёшларнинг кредит йўналишлари бўйича ҳужжатлари банкларга тақдим этилган ва банк ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган, Тадбиркорлик истагини билдирган 70 нафар ёшларнинг рўйхати шакллантирилди ва жорий йилнинг 22-29 апрель кунлари дарс машғулотлари ташкил этилди.
“Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” Зафаробод бўлими томонидан “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси асосида ёш тадбиркор Қувватов Илёсбек махсус сертификат асосида жами 25 млн.сўм имтиёзли кредит олган бўлиб, ҳозирда хўжалик совунини ишлаб чиқармоқда.
Жиззах вилояти Зафаробод туман Тадбиркорликка Кўмаклашиш Маркази томонидан хотин қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлардан 10 нафар аёлларни ўқитиб, улардан 8 нафарига сертификатлар бериб, 135 млн сўмлик кредитлар ажратилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳи аъзолари, жумладан Ишчи гуруҳ раҳбари И.Абдурасулов томонидан Ишсиз ёшларни солиқ инспекцияси, бандлик бўлими, Ёшлар агентлиги бўлими билан биргаликда ташаббускор тадбиркорга бириктириш тўғрисида Зафаробод тумани ҳокими Н.М.Раджаповга, Зафаробод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Р.Ризаевга, “Ёшлар ишлар Агентлиги” Зафаробод туман бўлими бошлиғи в.в.б. А.Амановларга доимий равишда тадбиркорлик ва касб ҳунарга ўқитиш курсларида таҳсил олган ёшларни жалб қилиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорлик субъектларини тасдиқлаган ҳолда тақдим этилиш масалалари кўриб чиқилди.
“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” лойиҳаси асосида имтиёзли кредит олган Усмонова Башоратхон Сайлиддин қизи 32 млн.сўм “Фасд-фут” маҳсулотлари учун кредит олган бўлиб, йўналиш фаолиятини бошлаш учун тегишли жиҳозлар ўрнатиб, ўз ишини бошламоқда.
Хусусан, аниқ мисоллар билан келтирганда: Рўзиева Дилрабо Жамшид қизи (яшаш манзили Зафаробод тумани Чўлигулистон қфй) тикувчилик йўналиши учун 25 млн. сўм кредит олган бўлиб, ҳозирги кунда рўзғор учун ишлатиладиган кийим-кечак, кўрпа-тўшак амда бир неча турдаги маҳсулотларни тикмоқда.
Исмоилова Машҳура Турсунбой қизи (яшаш манзили Зафаробод тумани Самарқанд мфй) ўзининг яшаб турган хонадонида 2.5 сотих ер майдонида иссиқхона очиш учун кредит олган. Иссиқхонанинг керакли жихозлари ўрнатилган, маҳсулотни экиш жараёнида.
Ишчи гуруҳ томонидан жойлардаги ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликлар шу заҳоти бартараф қилинди ва самарали якунланди.
27.04.2021
09:06