48 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қабулга қадар ҳал этилди
Самарқанд вилояти ҳокимининг “Душанба-Тадбиркорлар куни”га ёзилган 54 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ҳафта давомида кўриб чиқилиб, 48 нафарининг муаммоси қабулга қадар ҳал этилди. 2021 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносида 6 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари эшитилиб, мазкур мурожаатларни белгиланган тартибда қонун доирасида ечимини ҳал қилиш бўйича вилоят мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.
27.04.2021
10:50