Беларусга тайёр текстиль маҳсулотларини экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Беларусга республикамиздан текстиль маҳсулотлари хусусан, ётоқхона учун чойшаб, момиқ сочиқ, дастурхон, аёллар учун тунги кўйлак ва халатлар экспортини янада кенгайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифлари шакллантирилмоқда.
Шу муносабат билан Беларусга ётоқхона учун чойшаб, момиқ сочиқ, дастурхон, аёллар учун тунги кўйлак ва халатлар етказиб бериш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини 2021 йил 6 майга қадар Палатанинг expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
28.04.2021
14:25