ССП раисининг ўринбосари Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида бўлди.
Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожлантириш, ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва улар бандлигини таъминлаш, кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш ва тадбиркорлар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолатларини ўрганиш мақсадида туманларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳусусан, Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ж.Мамажанов юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида мутасаддилар ва тадбиркорлар билан учрашди.
Туманга амалга оширилган иш сафари давомида Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш ва мижозбай ишлаш натижадорлиги бўйича масъуллар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан энг кўп мурожаат бўлаётган масаларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек ташриф давомида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятлари ўрганилди.
Дастурда белгиланган навбатдаги объект ёшлар штаби бўлиб, у ерда Ж.Мамажонов томонидан “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар, масъуллар томонидан кўрилаётган чоралар билан танишилди.
Сурхондарё вилоятининг туманларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.
28.04.2021
15:06