Тайлоқ туманида тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги ўқув-курсларини тугатган ёшлардан онлайн тазрда тест олинди.
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг кўламда “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида Ёшлар дафтарига киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг бир неча босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга маҳсус сертификатлари топширилиб келинмоқда.
Хусусан, Тайлоқ туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат Палатасининг “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги ўқув-курсларини тугатган ёшлардан онлайн тазрда тест олинди.
Биринчи кунида тестни муваффаққиятли тамомлаган 24 нафар ёшлар имтиёзли кредитлар олишлари учун махсус сертификатларга эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар 1+1” дастурини муваффақиятли тамомлаган ёшларга 33 миллион сўм миқдорида гаровсиз кредит бериш имконияти тақдим этилмоқда.
28.04.2021
15:11