“Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг юқори суръатларда ўсишини олдини олиш чоралари муҳокамаси” мавзусида “O’zLiDeP PRESS KLUBI” бўлиб ўтди
Республикамиз бозорларида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлаш, соҳага оид тизимли муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда уларнинг ечимларини муҳокама қилиш мақсадида “O’zLiDeP” Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан 2021 йил 28 апрель куни “Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг юқори суръатларда ўсишини олдини олиш чоралари мухокамаси” мавзусида “O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда соҳага тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан республкамизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг юқори суръатларда ўсиши сабаблари ва уларнинг юқори суръатларда ўсишини олдини олиш борасида ҳукумат миқёсида амалга оширилаётган масалалар муҳокама этилди.
Мазкур пресс-клубда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усманов иштирок этиб, республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифларни билдирди.
28.04.2021
16:05