Чирчик шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилган ўқув семинарлариниг 5-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Жорий йилнинг 24 апрель санасида Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллашириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойилига асосан ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ташкил қилинган ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар 1+1” дастурини муваффақиятли тамомлаган ёшларга 33 миллион сўм миқдорида гаровсиз кредит бериш имконияти тақдим этилмоқда.
28.04.2021
16:44