"Ёшлар 1+1" дастури доирасида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича навбатдаги ўқув семинарнинг иккинчи куни давом этмоқда.
Жорий йилнинг 28 апрель куни Пайариқ туман Давлат Хизматлари Маркази биносида Пайарик туман ҳокимлиги, Ҳунарманд уюшмаси ҳамда “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича навбатдаги ўқув семинарнинг иккинчи куни давом этмоқда.
Мазкур ўқув семинарида ёшларга Тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича маърузалар ўтилди. Семинар оҳирида эса тингловчилар ўз саволларига тўлиқ жавоб олишди.
29.04.2021
10:07