Фарғона шаҳрида инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 апрель куни Фарғона шаҳрининг марказида жойлашган “Тадбиркорлар уйи” биносининг кичик мажлислар залида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси, Фарғона вилояти суди иқтисодий судлов хайъати судьялари, Фарғона вилояти давлат божхона бошқармаси, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси, ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ҳисобланган “BAXODIR LOG’ON TEKSTIL» MCHJ, “FARG’ONA AZOT” AJ ва “KVARC” AJ ларнинг инвесторлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда инвестиция, божхона ва солиқ қонунчилигидаги инвесторлар учун ахамиятга эга бўлган маълумотлар ҳамда янгиликлар тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан маърузалар тингланди ва инвесторлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.
29.04.2021
10:17