Қарши туманида Ёшлар:«1+1» лойиҳаси доирасида ўқув курсини тамомлаган ёшлардан онлайн тарзда тест олинди.
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг кўламда “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида Ёшлар дафтарига киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг бир неча босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга маҳсус сертификатлари топширилиб келинмоқда.
Хусусан, Қарши туманида ўқув кунини тамомлаган ёшлардан тадбиркорлик соҳасида олган билимлари текшириш мақсадида yoshlar.chamber.uz/quiz сайти орқали ёшлардан онлайн тест олинди. Тестнинг биринчи кунида ёшлар тестларни муваффақиятли якунлаб имтиёзли кредитлар олишлари учун махсус QD-кодли сертификатларга эга бўлишди.
29.04.2021
10:29