Савдо-саноат палатаси томонидан республикамизда “LOOK AT ME” бренди остида ишлаб чиқарилаётган тайёр текстиль маҳсулотларини хорижий бозорларга кириб боришига кўмаклашиш бўйича видеомулоқот бўлиб ўтди
2021 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳамда “Urban Style” МЧЖ ва Беларусь компанияси иштирокида юқори қийматга эга бўлган тайёр текстиль маҳсулотларини “LOOK AT ME” бренди остида Беларусга экспорт қилишни йўлга қўйиш бўйича онлайн видеомулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида “Urban Style” МЧЖ раҳбарияти томонидан Беларусь ҳамкорларига корхона фаолияти ва корхона томонидан Европа стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган тайёр текстиль маҳсулотлари тўғрисида маълумот бериб ўтилди ҳамда тижорат таклифлари тақдим этилди.
Учрашув якунида “Urban Style” МЧЖ ва Беларусь компанияси ўртасида миллий бренди остидаги текстиль маҳсулотларини Беларусга экспорт қилишда ўзаро ҳамкорлик қилиш шартлари келишиб олинди.
29.04.2021
12:00