Миллий брендларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни Савдо-саноат палатаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги мутахассислари иштирокида интеллектуал мулк масалалари, жумладан, миллий брендларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш, товар белгиларини халқаро даражада рўйхатдан ўтказиш масалаларига бағишланган видеомулоқот тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ҳудудларда брендлар кўргазмаси ва франшизалар ярмаркасини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида Палата ҳамда Агентлик томонидан франшизалар ярмаркасини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
01.05.2021
10:32