Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Bread-Roll” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Bread-Roll” МЧЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Республикада фаолият юритаётган тижорат банки ўртасида кредит шартномаси имзоланганлиги, тижорат банки томонидан асоссиз равишда жамият ҳисобидан 36.474.178 сўм 59 тийин пеня маблағи ундирилганлиги аниқланди.
Тижорат банки томонидан асоссиз раившда ундириб олинган пул маблағларини қайтариш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан тижорат банки ҳисобдан “Bread-Roll” МЧЖ фойдасига 36.474.178 сўм 59 миқдоридаги ассосиз ундирилган пеня маблағлари қайтарилди, ва шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
03.05.2021
12:33