“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги амалий ўқув-семинар давом этмоқда.
Аввал ҳабар берганимиздек, Республикамиз бўйлаб “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилган.
Хусусан, жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Самарқанд шаҳар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги амалий ўқув-семинар Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган "ZARAFSHON TEKSTIL" МЧЖ корхонасида ўтказилди.
03.05.2021
14:24