Ангрен шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими, Ангрен шаҳар хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими ҳамда Микрокредитбанк ҳамкорлигида “Хар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида шаҳардаги тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш истагини билдирган ёшларга 1+1 дастури доирасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ишсиз ёшларга кредит ажратиш учун ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича бўлиб ўтган 48 соатлик дарсларни 3 боскичини 32 нафар ёшлар муваффақиятли якунлади.
Ушбу тадбирда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Анарбаев, Ёшлар агентлиги Ангрен шахар бўлими рахбари А.Парпиев, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги ТКМ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Д.Эшмуратова иштирок этишди.
03.05.2021
15:13