ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида низони судгача ҳал этиш (медиация) жараёни ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2019 йил 15 мартдаги “Палата аъзолари манфаатида судларга даъво аризалар киритиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 45АF-сонли буйруғи ижроси Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан доимий равишда таъминланмоқда.
Бугун бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Абдуллаев раислигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сонли Фармони билан хорижий инвесторларга берилган имтиёзлар доирасида Буюк Британия инвестори KALO HOLDINGS CORPORATION вакиллари НАГАН НАЙНИ КУМАР, ПУВВАДА ВСА ГУПТА ва маҳаллий тадбиркор иштирокида низони судгача ҳал этиш (медиация) жараёни ўтказилди.
Низони судгача ҳал этиш жараёни якунларига кўра томонлар вакилларига мавжуд низони ўзаро келишув асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларда назарда тутилган тарзда бартараф этиш таклиф этилди ҳамда унинг механизми тушунтирилди. Бунинг натижасида томонларнинг вақти, маблағи ва ишчанлик обрўсини сақланиб қолишлари таъкидланди.
04.05.2021
14:05