Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар:1+1”ташаббуси доирасидаамалга оширилган ишлар ўрганилди
Жорий йлнинг 4 май кунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бўлиб, туманда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.
Ишчи гуруҳ Чилонзор туман ҳокимлигида бўлиб, тумандатадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”ни тузиш ва ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш, ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курсларини битирган ёшларга кредитлар ажратиш, “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандликларини таъминлаш ишлари ҳолатлари ўрганилди.
Чилонзор туманида умумий ҳисобда 1371 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 121 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш, 162 нафари касбга ўқиш, 837 нафари ишлаш истагини билдирган.
Шунингдек, Чилонзор туманида ташкил этилган тадбиркорлик курсларида 141 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, шундан ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 137 нафар ёшлар сертификат олган.
Бундан ташқари, ўрганиш давомида туманда фаолият юритаётган, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига, жумладан “Nurafshon-Nur” ХК ва “Blackstone” МЧЖларга ташриф буюрилиб, фаолиятларида учраётган муаммолар ўрганилди ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.
ССП томонидан бу борадаги ишлари давом этмоқда.
04.05.2021
20:34