Сирдарё вилояти мисолида “Самарқанд вилояти тажрибаси” масаласи кўриб чиқилди
Бугун, 4 май куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида Сирдарё вилояти мисолида “Самарқанд вилояти тажрибаси” жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва “1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар, Бош вазир қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этилиш масалалари бўйича видеоконференцалока орқали селектор бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Сирдаре вилояти мутасадди раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Тадбир давомида Палата раиси А.Икрамов янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш прогнози, қолаверса “Ёшлар:1+1” ташаббуси доирасида “Ҳар бир тадбиркор – ешларга мададкор” шиори остида ташаббускор тадбиркорларга ешларни бириктириш, қолаверса уларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Мажлис давомида кичик саноат зонаси туман ва шаҳарларда тадбиркорлик учун зарур бўлган инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга мавжуд бир қанча муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида кичик саноат зонаси туман ва шаҳарларда тадбиркорлик учун зарур бўлган инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга мавжуд барча муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
04.05.2021
21:47