ССП раисининг ишчи гурухи Жиззах вилоятида ўрганишларни давом эттирмокда.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Савдо-саноат палатаси раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Зомин, Янгиобод, Зарбдор туманларида ўрганишлар олиб борди. Учрашувлар давомида ССП раисининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида қўлланилган тажриба асосида барча вилоят ва туманларда ишларни ташкил этиш масаласи кўтарилди.
Шунингдек Вилоят Солиқ бошқармаси, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Бизнес омбудсман ва туман масъуллари билан тегишли масалаларда музокаралар ўтказилди. Шунингдек Солиқ ҳамда Бизнес омбудсман билан ҳамкорликда Ёшлар ярмаркасини ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувлар давомида Ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга йўналтириш, "1+1"лойиҳасини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Шу билан бирга Бош вазир қабулҳоналарига тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди ва паст кўрсаткичли ҳудуларда ишларни тизимли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
05.05.2021
10:14