ССП ишчи гуруҳи Тошкент вилояти Чиноз туманида бўлди.
Жорий йлнинг 5 май кунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Чиноз туманида бўлиб, туманда тадбиркорликни ивожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.
Ишчи гуруҳ туманда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”ни тузиш ва ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш, ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курсларини битирган ёшларга кредитлар ажратиш, “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандликларини таъминлаш ишлари ҳолатлари ўрганилди.
Бундан ташқари туманда фаолият олиб бораётган PRONTO TEXTIL GROOP МЧЖ кушма корхонаси фаолияти билан ҳам танишиб мавжуд муаммоларини ўргандилар.
Савдо-саноат палатаси томонидан бу борадаги ишлари давом этмоқда.
05.05.2021
11:15